"Реал" – "Сити", ПСЖ – "Барселона" ва бошқа учрашувлар ҳакамлари маълум

Sherzod Nurmatov
8 апр 2024
УEФА матбуот хизмати Чемпионлар Лигасининг 1/4 финали бош ҳакамлари номини эълон қилди.

Маълум бўлишича, "Реал" – "Манчестер Сити" баҳсини франциялик Франсуа Летексье бошқариб борса, "Арсенал" – "Бавария" ўйинида швециялик рефери Гленн Нюберг ишлайди.

ПСЖ – "Барселона" ўйинини англиялик Энтони Тэйлор боқшарса, "Атлетико" – "Боруссия Д" учрашувида италиялик Марко Гуида бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси фаолият юритади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com