"Реал" "Сити" билан Стерлинг борасида келиша олмаса, Неймарни 231 млн еврога сотиб олади

Alisher
4 ноя 2019, 18:43
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Раҳим Стерлингга "Реал" қизиқаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Флорентино Перес агар Стерлинг борасида "Манчестер Сити" билан келиша олмаса, Неймар учун ҳаракат қилиб кўради.

Хабарларга кўра, "қироллик клуби" бразилиялик футболчининг трансфери учун 231 миллион евро ажратади.

Неймар жорий мавсум барча турнирларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports