"Реал" Роналдуни ортга қайтармоқчи: клуб ундан маошини 25 млн еврогача камайтиришни сўрайди. "Юве"да португалиялик 31 млн евро олади

Omonjon To`xtamirzayev
25 мар 2021, 15:52
"Реал" Криштиану Роналдуни "Ювентус"дан қайтариш вариантини ўрганиб чиқмоқда.

As хабарига кўра, Мадрид клуби футболчига "Юве" бераётган маошни тўлашга тайёр эмас. Туринда Криштиану йилига солиқлардан кейин 31 млн евро ишлаб топади. "Реал" Роналдудан маошини 6 млн еврога камайтиришни – 25 млн еврогача туширишни сўрайди.

"Мадрид" 36-ёшли форвардни қайтаришни жиддий ўйлаб қолган, аммо "Реал" учун бу трансфер асосий трансфер мақсади эмас. Шундай бўлсада, клуб ходимлари футболчи вакиллари билан алоқада бўлиб тургани маълум қилинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›