

Иско ёзда "Қироллик клуби"да қолишига ишончи комил эмас. Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва пойтахт клубида бунга эришиш қийин деб ўйлайди. Бош мураббийи Зинедин Зидан Исконинг вазиятини тушуниб турганини айтди.
Жорий мавсумда испаниялик ЛаЛиганинг 17 та учрашувида 5 та гол уриб, 4 та голли пас берди.



