

Маълумотларга кўра, Каталония клуби футболчини "Қироллик клуби"га ўтишдан олдин узоқ вақт кузатган. Аммо "Барселона" Иско хизматларига қизиқиш билдираётган ягона клуб эмас. Футболчини "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Челси" харид қилмоқчи.
Олдинроқ Иско кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ёзда клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаётгани эълон қилинган эди.



