“Реал” ўртоқлик ўйинида “Хетафе”ни тор-мор этди. Бенземадан покер

Eldor Akmurzayev
15 сен 2020, 19:35
Мадридликлар “Альфредо Ди Стефано” ўйингоҳида “Хетафе”га (6:0) қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Баҳс ёпиқ режимда бўлиб ўтди ва барча голлар 1-таймда урилди. Карим Бензема покерга эришган бўлса, Серхио Рамос ва Серхио Аррибас ўз ҳисобларига биттадан гол ёздиришди.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдлари Испания чемпионати янги мавсуми доирасидаги илк учрашувини 20 сентябр куни “Реал Сосьедад” қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia