"Реал" Неймарга йилига 32 млн. евро ва 40 млн. евро кўтарма пули таклиф қилган

Aslanov Jasurbek
10 окт 2016, 10:17
"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Реал"нинг молиявий жиҳатдан жуда жиддий таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" унги йилига 32 млн. евролик маош ва 40 млн. евро кўтарма пули таклиф қилган. Аммо ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" "қаймоқранглилар"ни ортда қолдириб, бразилияликка йилига 40 млн. евро ва яна шунча кўтарма пули таклиф қилишган.

Неймар "Барселона" билан шартномасини 2021 йилгача узайтиргунга қадар ушбу битимлар таклиф қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo