

"Sky Sports" хабарига кўра, Мадрид клуби МЮга франциялик билан музокара ўтказишга рухсат берган. Айни дамда бу ҳолатни ПСЖ ҳам ўрганиб бормоқда.
Вараннинг "Реал" билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Шу боисдан МЮ иложи борича нархни туширишга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган мавсумда Варан 41 ўйинда 2 гол урди.



