

"Реал"нинг 23 ёшли захира дарвозабони кўпроқ ўйнамоқчи, шу сабаб жамоасини ўзгартиришга тайёр.
Испан клуби раҳбарияти Лунин кетса, "Наполи"дан Давид Оспинани таклиф этиш вариантини ўрганмоқда.
Колумбиялик неаполликларнинг ушбу мавсумдаги асосий дарвозабони ҳисобланади, аммо унинг шартномаси ушбу ёзда якунига етади.
"Реал" Луниннинг доимий ўйин амалиётига эга бўлиш хоҳишини тушунади, аммо шу билан бирга клуб унинг қолишини хоҳлайди.



