"Реал" Лунин борасида қарор қабул қилди

Alisher
15 июн 2022, 15:40
Ўйин амалиётига қарамай, украиналик дарвозабон Андрей Лунин Мадриднинг "Реал" клубида қолади.

"Қироллик клуби" ўйинчини ижарага бериб юбормайди. Лунин янги мавсумни "қаймоқранглилар" таркибида бошлайди.

Андрей Мадрид жамоасига 2018 йилнинг ёзида келган ва 2024 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолаганди.

23 ёшли посбон ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Relevo