"Реал" Куртуа ва Вальвердени йўқотди

Sherzod Nurmatov
25 окт 2021, 19:58
"Реал" клубининг икки ўйинчиси Испания чемпионати 10-тури доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) жароҳатланди.

"Эль Класико" туфайли мадридликлар даврозабони Тибо Куртуа ва ярим ҳимоячи Федерико Вальверде сафдан чиқди.

Ҳар икки футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтди. Натижаларга қараганда, Куртуа жароҳатдан қутулиб қолган ва сешанба куни машғулотларда қатнашиши мумкин. Уругвайлик хавбек эса 7-10 кунда тикланиши айтилмоқда.

Куртуа ушбу мавсумда 12 ўйинда 13 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Вальверде 12 ўйинда 1 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Espana