"Реал" Кейн учун икки футболчисидан воз кечмоқчи

Tolibjon Qosimov
23 фев 2018, 20:59
"Реал" жамоаси раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзда "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Don Balon" нашри хабарига кўра, Маурисио Почеттино ва "шпорлар" раҳбарияти ҳужумчини 200 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ мадридликлар Кейннинг нархини пасайтириш учун икки футболчисидан воз кечмоқчи.

Сўнгги 4 ойда бир марта гол урган Карим Бензема ҳамда ярим ҳимоячи Матео Ковачичлар Кейннинг "Реал"га ўтиши учун "Тоттенхэм"га бериб юборилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: donbalon.com