UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  6 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр Янгиликлар

"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр

Лондонликлар ҳозирча расмий таклиф билан чиқишмаган.

Мадриднинг “Реал” клуби Кепа Аррисабалага трансфер шартномасига Андрей Лунинни қўшиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, украиналик дарвозабон Тибо Куртуа қайтганидан сўнг ўйин вақти сезиларли даражада кам бўлишини тушунган ҳолда "Реал"дан кетмоқчи.

Бироқ клуб Лунинни унинг ўрнига захира варианти бўлган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр, устувор вазифа ўтган мавсумни “Реал”да ижара асосида ўйнаган Кепа Аррисабалага ҳисобланади.

Қайд этилишича, "Челси" Лунинни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, шу муносабат билан "Реал" Кепани қўшимча тўлов эвазига алмаштиришга тайёр. Айни дамда лондонликлар Лунин борасида расмий таклиф билан чиқишмаган.

Аввалроқ "Реал" Лунинни 30 миллион еврога баҳолагани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Маълумки, Кепа "Челси" билан АҚШдаги мавсумолди турнега учмаган ва "Реал Мадрид"га қайтишни истайди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика