“Реал” Испания Суперкубоги-2023 учун қайдномасини эълон қилди. Чуамени, Алаба рўйхатда йўқ

Eldor Akmurzayev
10 янв 2023, 10:00
11 январь куни Саудия Арабистонида 4 та жамоа ўртасида Испания Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

“Реал” ярим финалда “Валенсия” билан (11 январ, 23:59), “Барселона” эса бу босқичда “Бетис” билан (12 январ, 23:59) баҳс юритади.

Карло Анчелотти мини-турнир учун қайдномани эълон қилди. Орельен Тчуамени ва Давид Алаба жароҳатлари туфайли рўйхатга киритилмади.

Дарвозабонлар – Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Луис Лопес.

Ҳимоячилар – Даниэль Карвахаль, Эдер Милитао, Хесус Вальехо, Начо, Альваро Одриосола, Лукас Васкес, Антонио Рюдигер, Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар – Тони Кроос, Лука Модрич, Эдуардо Камавинга, Федерико Вальверде, Даниэль Себальос, Марио Мартин.

Ҳужумчилар – Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго, Мариано Диас.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: realmadrid.com