"Реал" "Интер" ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
7 ноя 2020, 12:45
Мадриднинг "Реал" клуби "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярни нишонга олди.

"Қаймоқранглилар" 34 ёшда бўлган Серхио Рамосга ўринбосар излашмоқда. Мадрид гранди раҳбарияти 25 ёшли словакни "Реал" сардорининг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шкриньяр учун шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи жорий мавсум Италия А Серияси доирасида "Интер" сафида 2та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›