

Эслатиб ўтамиз, «Реал Сосьедада» ярим ҳимоячиси 39 миллион еврога Мадридга ўтди.
– Мен ушбу буюк клуб аъзосига айланганимдан фахрланаман. Бир неча кун олдин ўзимни «Реал Сосьедад»дан бошқа клубда тасаввур қила олмасдим. Менга ажойиб имконият пайдо бўлди, шу боис «Реал» учун боримни бераман. Бу фаолиятимдаги катта чорлов, мавсумни яхши ўтказишимизга ишонаман, – дейди футболчи.



