"Реал" нидерландиялик футболчини трансфер қилишга тайёрланмоқда
31 янв 2020 11:07
Янгиликлар
"Реал" нидерландиялик футболчини трансфер қилишга тайёрланмоқда
"Аякс" ҳужумчиси Брайан Бробби қишки трансферлар ойнаси сўнггига қадар Нидерландиядан кетиши мумкин.
Хабарларга кўра, Мадриднинг "Реал" клуби 17 ёшли футболчи учун таклиф тайёрламоқда.
"Қаймоқранглилар" иқтидорли форвардни харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи.
Қизиқ жиҳати, Бробби ҳали "Аякс"нинг асосий жамоасида дебют қилиб улгурмаган ва ёшлар жамоасида ўйнайди. У "Аякс" ёшлари таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар