"Реал" футболчиси яна жароҳатланди

Mirjalol Normatov
7 дек 2018, 19:55
"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас Испания кубогининг 1/16 финалида "Мелилья"га қарши жавоб ўйинида жароҳатланди.

Испания матбуоти хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг оёқ мушаклари лат еган. Энди форвард чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" футболчиси жароҳати сабабли ноябрь ойида ҳам бир неча ҳафтани ўтказиб юборганди.

Бу мавсумда Диас "Реал" таркибида 10 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›