"Реал" футболчиси жароҳат олди ва кўзда ёш билан майдонни тарк этди

Mirjalol Normatov
14 янв 2019, 21:27
"Реал" ҳимоячиси Хесус Вальехо машғулотларда жароҳатланди.

Футболчи машғулотларда ўзини ёмон ҳис қилган ва оғриқ кучли эканлигидан кўз ёшларини тийиб тура олмаган.

22 ёшли футболчи ушбу мавсумда тўртинчи марта мушакларидан жароҳатланди.

Яқин вақтларда у тиббий кўрикдан ўтади ва бу борадаги аниқ маълумотлар берилади.

Вальехо "Реал" таркибида бу мавсумда 7 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca