"Реал" футболчиси Бразилия терма жамоасида дебют қилди
11 сен 2019 11:12
Янгиликлар
"Реал" футболчиси Бразилия терма жамоасида дебют қилди
"Реал" вингери Винисиус Жуниор Перуга қарши ўртоқлик ўйинида захирадан майдонга тушди.
19 ёшли Винисиус 74-дақиқада Ришарлисонни алмаштирди. Бу эса футболчи учун терма жамоадаги дебют ўйинга айланди.
Бразилия терма жамоаси эса сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол сабабли мағлубиятга учради.
Ҳужумчи фаолиятини Бразилиянинг "Фламенго" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Қироллик клуби" ўтган йил футболчини сотиб олган эди. Винисиус жорий мавсум барча турнирларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар