

"Қаймоқранглилар" раҳбари Флорентино Перес Доннарумманинг Италия терма жамоасидаги дебютидан ҳайрон қолди. Жанлуижи Францияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Доннарумма танаффусдан сўнг Жанлуижи Буффон ўрнини эгаллади. 81-дақиқада 17 ёшли дарвозабон Италия терма жамоасидаги илк голини ўтказиб юборди.
Доннарумма 1911 йилдан сўнг Италия терма жамоасига чақирилган энг ёш дарвозабон бўлди.


