“Реал” ЧЛ финалига чиқиш борасида рекорд ўрнатди

2 май 2018, 02:30
ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида “Реал” ўз майдонида “Бавария” ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Шу тариқа ушбу мусобақа тарихида “Реал” еттинчи бор финал йўлланмасига эга чиқди ва бу борада мутлоқ рекорд қайд этди. “Милан” ва “Ювентус” олти мартадан ушбу мусобақанинг финалида иштирок этишган.

Шунингдек, “Реал” қаторасига учинчи марта финалга йўл олди (2016,2017,2018). Бунгача “Юве” (1996,1997,1998) ва “Милан” ҳам (1993,1994,1995) шу ишни амалга оширишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›