“Реал” Бэйлни кейинги мавсум режаларига киритмаяпти

Eldor Akmurzayev
27 мар 2021, 20:30
Аввалроқ, “Тоттенхэм”да ижарада ўйнаётган Гарет Бэйл шартномасини якунлаб қўйиш учун мавсум охирида Мадридга қайтмоқчилигини айтганди.

Marca манбасига кўра, клуб вингернинг маҳоратига шубҳа қилмасада, унинг жамоадаги фаолияти тугаган деб ҳисобламоқда. Қайд этилишича, агар вазият кескин ўзгармаса, унда “Реал” кейинги мавсум уэльсликка умид боғламайди.

Раҳбарият жамоада жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқчи ва маошларни пасайтириш (Бэйлники ҳам) орқали трансферларга қўшимча маблағ йиғишни кўзламоқда.

31 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 12 ўйинда қатнашиб, 5+2 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›