

Daily Mail нашри хабарига кўра, Мадрид клуби 26 ёшли Уэльс терма жамоаси аъзосига янги 7 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.
Бэйлнинг Евро-2016даги ажойиб ўйинлари туфайли унга «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» қизиқиб қолгани «Реал»ни чўчитмоқда.
Футболчининг «Қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.



