

Дани Себальос "Реал"дан кетади ва ёзги трансфер ойнасида "Бетис"га 15 млн евро атрофидаги маблағ эвазига ўтади.
Себальос "Реал"га "Бетис"дан 2017 йилда ўтган эди, аммо у Мадрид клуби асосий таркибига кира олмади. Футболчи икки мавсум "Арсенал"да ижара асосида ҳаракат қилди.
Дани жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушди.


