

Зинедин Зидан бразилиялик Родригони “Леванте”га қарши ўйин қайдномасига киритмаган эди. Футболчи эса ўйин амалиёти учун “Кастилья” сафида Сегунда Б доирасидаги баҳсда майдонга тушди. Родриго “Сан-Себастьян-де-лос-Рейес” клубига қарши баҳсда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Энди футболчи сариқ карточкaлари йиғилиб қолганлиги сабабли “Барселона”га қарши ўтадиган 1 март санасида ўйинни ўтказиб юборади. Аввалроқ жароҳат сабаб Эден Азарнинг ушбу баҳсда қатнашмаслиги аниқ бўлганди.



