"Реал" – "Барселона" учрашуви учун чипталарнинг нархлари эълон қилинди

14 фев 2020, 00:50
Испания чемпионати 26-туридан ўрин олган "Ал Мумтоз" учун чипталар 20 февралдан сотувга чиқарилади.

Чипталар нархи 96-410 евро оралиғида бўлади (VIP-ўринлар инобатга олинмаган тақдирда).

VIP-чипталарнинг баҳоси 1600 евро қилиб белгиланган. Меҳмонлар сектори учун чипталар сотуви "Барселона" томонидан амалга оширилади.

Маълумот учун, мазкур баҳс 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 01:00да, "Сантьяго Бернабеу"да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›