

Хабарларга кўра, футболчига "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли франциялик футболчи "Ман Сити" хавбеки Лерой Саненинг эҳтимолий трансфери сабаб клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаб қолди.
Команнинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Франциялик жорий мавсум "Бавария" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



