

"Аристократлар" раҳбарияти уни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.
"Реал" белгияликнинг транфери борасида Лондон клуби билан келишувга эришганича йўқ. Азарнинг "қироллик клуби"даги таништириш маросими қолдирилди. Аввалроқ, Эден 3 июн, душанба куни таништирилиши эълон қилинганди.
Азар ва унинг вакиллари "Челси" директори Марина Грановскаянинг қатъийлиги сабаб "Реал" билан музокараларни тезлаштиришдан воз кечишган.
Яқин вақт ичида 28 ёшли вингер Белгия терма жамоасига жўнаб кетади ва унинг тақдимоти терма жамоалар танаффусга чиққанидан сўнг бўлиши кутилмоқда.



