"Реал" 22 ёшли футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
29 май 2022, 10:44
"Реал" "Монако" хавбеки Орельен Тчуаменини таркибига қўшиб олмоқчи.

ПСЖ ҳамда "Ливерпуль" ҳам айни дамда 22 ёшли футболчига даъвогарлик қилмоқда. Мадридликлар хавбек учун 70 миллион евро таклиф қилган, аммо монегасклар футболчисининг трансферидан камида 80 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Олдинроқ Тчуамени "Реал" билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Тчуамени ўтган мавсумда 35 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/gianlucadimarzio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›