

Карло Анчелотти шогирдлари чемпионатнинг 6 та ўйинида 21 та гол уришди. Бу жамоа учун 1987/88 йилги мавсумдан буён энг яхши натижа бўлиб турибди. Ўшанда мадридликлар 26 та гол уришганди.
Бу йил клуб сафида Карим Бензема энг яхши натижани кўрсатмоқда - 8 та гол.
"Реал" энди лига доирасида навбатдаги ўйинини 25 сентябрь куни "Вильяреал"га қарши ўтказади.



