UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  0 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  6

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум Янгиликлар

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум

Ираоланинг кетиши ва етакчиларнинг сотиб юборилганини "Кампо-де-Вальекас" "унутиши" қийин бўлади.

Испания чемпионатида уч клуб борки, уларда раҳбарият ва менеджмент эмас, ўз вазифасидан ташқари ўша раҳбарларнинг ва менеджментнинг ишини ҳам қойиллатадиган бош мураббий ҳисобига фаолият юритади.

Булар "Атлетико де Мадрид", "Хетафе" ва "Райо Вальекано".

Биринчиси тушунарли бўлса керак: Диего Симеоне клубдаги камчиликларни усталик билан беркитиб кетади ва натижалар эвазига одатда, бошдан баланд сакрайди. Шунга ўхшаш таърифни Пепе Бордалас қийин вазиятда қутқариб қолгани "Хетафе" ҳақида айтиш мумкин.

Ўзи ишлаётган клуб ривожига Андони Ираола ҳам улардан кам ҳисса қўшмасди. Кўпчилик уни (Хосе Луис Мендилибар кетишни истамаётган) "Севилья" даражасигача кўтарилади ёки ҳеч бўлмаса, Эрнесто Вальверденинг "кетмони учмаётган" "Атлетик"ка қайтади деб кутганди.

Аммо Ираола АПЛга йўл олди ва "Борнмут" бошқарувини ўз қўлига олди. "Райо Вальекано" эса ўз йоғида қовурилишига тўғри келадиган бўлди. Баскнинг ўрнини Франсиско Родригес эгаллади. У ҳали ҳам ёшроқ, лекин умидли ёшлардан ҳисобланади. 

Тўғри, Франсиско ва Ираола ўртасида ўхшаш жиҳатлар бор – ҳар икки мураббий тезкор ҳужумлар билан динамик футболни хуш кўради ва майда паслар билан қанотларни "очиш"га урғу қилинади.

Аммо, лекин, бироқ... Муаммо шундаки, Франсиско Ираолани тўлақонли равишда алиштира олмайди. Бу ҳақида у ўз тақдимотида ҳам айтиб ўтди: "Янги ишим ҳақида одамлар нима деяётгани мени қизиқтирмайди. Одамлар кетганимдан кейин нима дейишлари менга қизиқроқ".

Ушбу воқеа эса ўзини узоқ куттирмайдиган кўринади. Сабаби мавсум бошланиб улгурмай "Райо" муҳим футболчилари билан хайрлашди – ҳимоячилардан Лежен, Алехандро Катена ва Фран Гарсиядан, Марио Суарес, Комесанья ва Камельогача.

Бу асосий таркибнинг ярмидан кўп дегани. Табиийки, спорт менеджменти шошилинч равишда "тешиклар"ни ёпишга тушди (мисол учун "Осасуна"дан Аридане Эрнандез, "Леванте"дан Хони Монтиель олиб келинди), аммо мавсум стартигача Давид Кобеньо жуда ҳам истаса ҳам таркибни "тўлдириб" улгурмайди.

Франсиско эса бу қийин вазиятдан чиқишига тўғри келади. Ўзи шундоқ ҳам қудратли бўлмаган ва Ираоланинг топқирлиги эвазига "кун кўриб юрган" "Райо Вальекано"нинг эса Ла Лиганинг аксарият клублари сингари, CVC молия фонди билан яхшилаб ўйламай тузилган келишув оқибатида молиявий муаммолари янада ортган.

Иқтидорли мураббий синиб қолишини истамаган бўлардик, лекин вазиятга реал қарасак, Франсисконинг истеъфо борасида биринчи бўлиш имконияти анча юқори.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика