“Райо Вальекано”га қарши баҳсдан кейин Месси стадионда қолиб, болбойлар билан расмга тушди

Eldor Akmurzayev
28 янв 2021, 19:25
Испания Кубогида “Барселона” сафарда “Райо Вальекано”ни таслим (2:1) этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Учрашув якунлаганидан кейин эса каталонияликлар сардори деярли 20 дақиқача майдонда қолиб, рақиб футболчилари билан фикр алмашди, тўп узатувчи болалар ва стадион ходимлари билан расмга тушди ҳамда уларга дастхат улашди.

“Месси энди бу ерда ҳеч қачон ўйнамаслигини билган ҳолда ушбу стадион билан хайрлашаётгандек туюлди”, деб ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашган испан журналисти Серхи Капдевила.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru