UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  0 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  2 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  87 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

Равшан Ҳайдаров: "Пахтакор" футболчиларининг бефарқлиги мени ўйлантирмоқда" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Пахтакор" футболчиларининг бефарқлиги мени ўйлантирмоқда"

"Шўртан" - "Пахтакор" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ҳисоб барчасини айтиб турибди. Бугун "Шўртан" биздан кучли ўйин кўрсатиб ғалабага эришди. Афсуски бизда жуда кўп муаммолар бор. Ички муҳит, жамоа руҳи, таркибимиз бўйича муаммолар мавжуд. Энг асосийси футболчиларимизда қандайдир бефарқлик ҳукм сурмоқда. Шу нарса мени ўйлантирмоқда.

Учрашув бошида кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Бунда Элдор Тожибоевнинг маҳоратини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Шогирдларим ҳимоя ва ярим ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Қарши ҳужумларда рақиб бизни жазолади.

Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ. Ўз клубида яхши ўйин кўрсатса албатта терма жамоа мураббийлари унга эътибор қаратишади.

Кейинги ўйинимиз "Локомотив"га қарши бўлади. "Шўртан" билан баҳс энди тарихга айланди. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, унутиб "темирйўлчилар" билан баҳсга тайёргарликни бошлашимиз керак", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика