UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  169 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда"

Таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, йигитларимиз кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилишгани билан табриклайман. Минимум вазифа бажарилгани ташқи босимни камайтиради. Кейинги ўйинларда футболчилар янада кучлироқ ўйин намойиш қилишларига ёрдам беради. Японияга қарши ўйинда босим йўқ бўлса-да, масъулият бор. Футболчиларимиз ғолиблик руҳини йўқотмаслик учун ҳам бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишади.

Мураббийлар штаби футболчиларимизни Японияга қарши ўйинга тўғри тайёрлашларига ишончим комил. Плей-офф ўйинидан олдин Японияга қарши учрашув жуда ҳам қўл келади. Бу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак, ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортади. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Албатта, Япония кучли рақиб. Лекин бизнинг йигитлар бугун чиройли ўйин намойиш қилишларига ишонаман.

Японияга қарши ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламан!" - дейди Ҳайдаров.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика