

- "Аввало барча ўзбекистонликларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз бу ғалабани кеча нохуш воқеа сабаб ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига бағишлаймиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Чунки биз Япония тўп билан қандай ўйнашини билардик, шу боис уларга прессинг қилган ҳолда тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилдик. Биз ҳақли ғалабани қўлга киритдик ва кейинги босқичга йўл олдик", - дейди Ҳайдаров ОФК расмий сайтига.




