Равшан Ҳайдаров: "Бўлажак учрашувларда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"

Tolibjon Qosimov
22 мар 2018, 17:00
Бугун Фарғонага етиб келган Осиё чемпионлари катта тантана билан кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Кения ОТЖга қарши бўлажак ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фарғоналик футбол ихлосмандлари бизни юқори даражада кутиб олишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат.

23 ва 26 март кунлари Кения олимпия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. Бу ўйинларга жиддий тайёрганлик кўрдик.

26 март куни “Истиқлол” стадиони худди 2015 йилги Янги Зеландия билан бўлган учрашувдаги каби тўлиб-тошишига ишонамиз. Водийда футболни жуда яхши кўришади. Биз ҳам чиройли ўйинимиз ва ғалабаларимиз билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Равшан Ҳайдаров.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›