UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

Равшан Эрматов: "Футболчи бўлганимда балки бундай даражага чиқмаган бўлармидим" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Футболчи бўлганимда балки бундай даражага чиқмаган бўлармидим"

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси мухбири Игорь Рабинер ҳамюртимиз Равшан Эрматовдан интервью олди.

У ҳали бемалол иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин – у эса аллақачон рекордчига айланиб бўлди. Ўзбекистонлик ҳакам Жанубий Африка ва Бразилияда жами 9та ўйинни бошқарди. Россиялик ҳакамлар 2006 йилдан буён Жаҳон ва Европа чемпионатларида ишламаётган вақтда ўрта осиёлик ҳакам дунёнинг энг кучли ҳакамидан бирига айланди?!

Равшан Эрматовнинг Москвага Россия – Озарбайжон ўртасидаги ўйинни бошқариш учун келганида учрашишни мақсад қилдим. Аммо жуда камтар бўлган Эрматов билан интервью қилиш осон бўлмади. Эски танишим Алишер Никимбаев ёрдамга келди. Суҳбат жараёнида Равшан нима учун мен ҳақимда бунчалик кўп гапирасизлар деб ажабланди ҳам?

"10 ЙИЛ ОЛДИН КИМДИР МЕНГА ЖЧда ИШЛАЙСАН ДЕГАНИДА УНИ ЖИННИГА ЧИҚАРГАН БЎЛАРДИМ"

–37 ёшли Равшан Эрматов – Жаҳон чемпионатлари рекордчиси, бу сизга қандай таъсир қилади?

–2003 йил ФИФАга қабул қилинганимда ЖЧда ишлашимни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Ўшанда хатто даъвогарлар сафига киришимни айтишганида ўша одамни ақли жойига эмас деб ўйлардим. Орзу қилардим, аммо ушалмас деб ўйлардим. Жаҳон чемпионатига космосга қарагандек қарардим.

Бразилияда эса Голландия – Коста-Рика учрашуви мен учун рекорд бўлишини билмасдим ҳам. Тайинланувдан сўнг Хорхе Ларрионда (машҳур уругвайли ҳакам, ЖЧда 8та ўйин бошқарган. –"СЭ") келиб қўлимни сиқиб, бағрига босиб шундай деди: "Равшан, сени янги рекорд билан табриклайман". – "Қандай рекорд?" – "Жаҳон чемпионатида 9-учрашувни бошқарасан". Кулиб: "Нима учун мени рекордимни янгиладинг?" деди. Бу статистика ҳақида билмасдим, шундан сўнг барча табриклашни бошлади.

Аммо бор эътиборим ўйинга қаратилди, сабаби оддий хато ҳам рекордга раҳна солиши мумкин эди. Иккала жамоа аъзоларини диққат билан ўрганиб чиқдик.



– Масалан, кимни?

– Роббенни. Ўйиндан олдин у билан гаплашдим. Арьенга ёш футболчилар учун намуна эканини айтдим. "Сени барча яхши кўради, ҳурмат қилади, аммо симуляцияларинг учун эмас сенинг дриблинг ва чиройли голларинг учун". У шундай жавоб берди: "Мен доим ҳам симуляция қилмайманку!" – "Доим демаяпман, аммо ўрганиб чиқдик, бундай ҳолатлар кўп бўлган".

Бундай диалогларни дўстона тарзда кулиб олиб бориш керак, футболчини хафа қилиб қўйиш керак эмас. Бу ўйин бошқарувининг бир қисми. Ўйин вақтида унга яқин бўлишга ҳаракат қилдим, ҳар бир ҳолатда ёнида бўлдим. Биринчи бўлим тугагач Роббеннинг ўзи келиб шундай деди: "Бир икки марта симуляция қилишга имон бор эди, аммо қарасам – ёнимда эдинг. Шунда таваккал қилмадим". Арьен, юлдуз бўлса ҳам жуда камтар инсон.

Футболчилар билан кўпроқ суҳбатда бўлиб тураман. Суҳбат кам бўлса тушуниш қийин бўлади.

– Баҳорда мен Пеледан интервью олгандим, унинг айтишича олдинлари ҳакамлар ҳозиргидек футболчиларни ёнини бунчалик олмас эканлар.

– Бу ФИФАнинг талабларидан бири – ўйин имижи ва футболчилар соғлиги биринчи ўринда. Агар ҳакамлар ўйинчиларга қўпол ўйнашга имкон беришса шундай ўйнайверишади. Агар симуляцияга имкон берилса ҳам худди шундай.

– Менимча сиз карточкаларни кўп ҳам кўрсатишни истамайсиз, аввал футболчиларга оддий гап билан тушунтиришга уринасиз. Шундайми?

– Жазо эмас, уни олдини олишни истайман. Роббен билан вазиятдаги каби. Кулгу билан, яхши дўстона маънода. Ўйиндаги илк вазиятдаёқ барчага бундай ўйнаш ярамаслигини тушунтираман. Ўйин бошида қандай ҳаракат қилсангиз давоми ҳам шундай кетади.

– Отангиз шундай деганди: "Равшаннинг – шиори доим камтар бўлиб қолиш". Аммо юлдузлар билан ишлашда қандай қилиб камтар бўлиш мумкин, улар сизни еб қўйишадику?

– Майдонда психолог бўлиш керак. Ўйинга чиққандаёқ биринчи вазифалардан бири ким ўйинга ҳурмат билан қараяпти, ким аксинча шуни тушуниб олиш керак. Ўша футболчи билан ўз вақтида гаплашиб олиш керак.

Греция – Аргентина учрашуви вақтида Карагунис билан яхшилаб гаплашиб олгандим, интернетларда ўша вазият расмлари тарқалиб кетган. У ҳар сафар мени қароримни муҳокама қилаверди, бир марта гапирдим, икки марта гапирдим. Жиддий оҳангда гаплашиб олганимдан сўнг Карагунис тушунди ва деярли гапирмай қўйди. Тажрибали футболчига имкон берсанг ҳаддидан ошиши мумкин.

Ўзини тута олмайдиган футболчилар билан учрашмаганман, доим футболчилар билан тил топишганман.

–Балотелли, Пепечи?

– Балотелли иштирокидаги ўйинни бошқарганман, ҳеч нима бўлмаган. Пепе билан ҳали тўқнаш келмадим. Барчамиз тирик инсонларми. Агар сиз уни ҳурмат қилсангиз, у ҳам сизни ҳурмат қилади. Ҳакам дегани майдонда қиролман дегани эмас, майдонда хоҳлаган ишни . Ҳакамнинг бош мақсади – футбол ва футболчиларни ёнини олиш. Ўз ҳаракатларим билан ўйинга халал бермаслигим керак.

 

"ЁШЛИГИМДА ҲАКАМЛАРНИ ЁМОН КЎРАРДИМ"


–Келинг ҳакамлик фаолиятингиз бошига қайтсак. Қачон ота изидан кетишга қарор қилгансиз?

– Футболчилик фаолиятимни жароҳат туфайли эрта тугатдим, отам бир неча марта ҳакамликда ўзимни синаб кўришни таклиф қилганди. У бир вақтнинг ўзида мураббий ва ҳакам бўлганди. Ўзим эса жуда қизиққон футболчи бўлганман, ҳакамларни ёмон кўрардим. Шу боис доим отамга йўқ дердим. Мураббий бўлишни истардим. Ёш мураббийлар учун курсларда ўқиб лицензия ҳам олганман.

Кейин бир воқеа бўлди. Ҳар якшанба Тошкент шаҳар чемпионати бўларди, отам бошқараётган жамоа иштирокидаги ўйинга ҳакам келмай қолди. Мен стадионда эдим. Ўшанда отам барибир ҳакамлик қилишга мажур қилганди. Кроссовкада, ҳакамлик формаси ва карточкаларсиз битта ҳуштак билан ишлаганман.

– Қандай бўлган?


– Энг қизиғи отамнинг жамоаси ютқазган! Асосийси – ўзим маза қилиб ишлаганман. Ўшанда атига 19 ёшда эдим. Шундай тарзда барчаси бошланди. Отам шундай деганди: "Сенда нимадир бор. Ёқдими демак ҳакам бўл". Кутилмаган ҳолат туфайли ҳакам бўлиб қолганман.

Отам инглиз тилини ўрганишни тавсия қилганди. Махсус курсларга бориб ҳакамликни бошлагандим. Бу ҳам ёрдам берди.

– Отангизни ўзи Собиқ иттифоқ даврида қайси чемпионатларда ишлаган?


– Иккинчи лигада ишлаган. Ўзбекистонда олий лигада ишлаган. Деярли 40 ёшга яқин ҳакамликни бошлаганлар. Асосан ёшлар мураббий сифатида ишлаганди. Ҳозир у менинг бош танқидчим. Агар ўйинни яхши ўтказсам ҳам доим маслаҳатлар бериб турадила. Қаердадир ўнгроқ, қаердадир чапроқда туришинг керак дейдилар...

– Тўрт йил олдин сизни ҳамон ота-онангиз билан бирга яшашингизни эшитиб ҳайрон қолгандим...

– Ҳозир ҳам шундай. Ўзбеклар ҳеч қачон ота-онани ташлаб кетмайди. Тарбиямиз шундай, одатларимизга кщра ўғиллардан бири улар билан бирга туради. Шу боис отам, онам, хотиним ва эгизак фарзандларим бирга яшаймиз. Бу биз учун ажойиб.

– Онангизни айтишича ёшлигингизда кўп бор касал бўлган экансиз.

– Ҳа. Сариқ касал бўлганман, қизамиқ тошган, болалар оғриши мумкин деярли барча касаллик бошимдан ўтган! Онамга раҳмат, доим ёнимда бўлардилар. Ҳозир нимага эришган бўлса айнан уларнинг тарбияси туфайли.

– Болаларингиз нима иш қилишингизни тушунишадими?

– Тўрт ёшли ўғлим футбол кўришни яхши кўради. ЖЧ-2014 доирасидаги Эквадор – Швейцария учрашувидан олдин скайпда гаплашдик, унга эртага ҳакамлик қиламан дедим. Жавоб тариқасида шундай деди: "Дада, яшил форма кийинг!" Тасаввур қилинг кечқурун назоратчи келиб менга шундай деганди: "Равшан, сенда яшил форма бўлади". Ўғлим тўғри топганди! Шундан сўнг дадам айтганимни қилибдилар деб жуда хурсанд бўлганди (кулади).

– Айтганча, ўша ўйиннинг сўнгги дақиқаси учун сизга қойил. Сизни ўрнингизда бошқа ҳакам бўлганида 10та ҳакамдан 10таси жарима тўпи белгилаб сариқ карточка берарди. Сиз эса пауза қилиб Швейцарияни ҳужумини кутиб турдингиз. Натижада гол бўлди.

– 93-дақиқа эди. Барча чарчаганди – биз ҳам, футболчилар ҳам. Ўйин туш пайтида ўтаётганди! Доим баҳсли вазиятларда шундай қарор қабул қилишга интиламан. Ўша вазиятда яратган ҳам мени қўллаб юборди.

Тўп билан бўлган швейцариялик футболчи олдида бўш жой бори эди. Агар рақиб футболчиси бўлганида балки ҳуштак чалармидим. Аммо бўш зона бор эди – шу боис пауза қилдим. Швейцариялик футболчи йиқилиб тушди ва дарҳол ўрнидан туриб югуриб кетди.



КУАЛА-ЛУМПУРДАГИ ТЎРТ ДАҚИҚА


– Яна тарихга қайтамиз. Тўрт ёшингизда велисопед симлари оёғингизга кирганди ва зарарланиш бошлангани. Ўшанда оёғингизни кесиб ташлашлари мумкинлиги ростми?

– Шундай бўлганди.

– Ўша жароҳат туфайли футболчилик фаолиятингиз эрта тугаганичи?


– Бу ҳам тўғри. Тўпиғим жуда нозик бўлиб қолганди – бир неча марта синганди, чиқишлар бўлганди. Жароҳат сурункалига айланганди, ҳар қандай тўқнашув натижасида жароҳат олардим. Шифокор фаолиятингни якунла деганида шокка тушганман. 7 ёшимдан футболдаман, уни севаман. Бу ўйинни севмай бўлмайди.

Шок ҳолатдан чиққач стадионга борардим, дўстларим қандай футбол ўйнаётганларини кўрардим. Кўзимга ёш келарди, наҳот бошқа футбол ўйнай олмасам? Жуда оғир даврлар эди. Аммо ҳар қандай ҳолат яхшиликка дейишадику. Яратганган раҳмат: агар футболчи бўлганимдан балки ҳеч нимага эриша олмасмидим.

– Футболни қандай ўйнардингиз?

– Қобилиятим бор эди. Ҳужумчилар ортида ўйнардим. Паслар оширишни яхши кўрардим, шерикларимни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришни истардим. Етакчилик ҳусусияти ҳам бор эди.

– Ҳозир футбол ўйнаб турасизми?

– Таваккал қилмайман. Жуда камдан-кам ҳолатда ўйнашим мумкин, ўшанда ҳам тўқнашув бўлмаслигига ишонч ҳосил қилсам ўйнайман.

– Ўзбекистон – Жаҳон чемпионатига доим яқин келади, аммо ҳеч қачон унда иштирок этмаган. Сиз эса ЖЧ-2010 очилиш ўйинида, ярим финалида ишладингиз, рекордчи бўлдингиз.

–2003 йилда (Эрматов ўшанда 25 ёшда эди. –"СЭ") ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига борганим омадим. Ўшангача инглиз тилини ўргандим, ФИФА материалларини ўрганиб чиқдим. Аммо айнан ўша мундиалда кўп нарса ўргандим. Шундан сўнг ишга бўлган муносабатим ўзгарди.

– Айнан қайси жиҳатлари?

– Профессионаллик пайдо бўлди. Тайёргарликда, ўйинларни таҳлил қилишда, тикланишда. ФИФА ФИФАда ҳақиқатдан ҳам энг зўр инструкторлар ишлашади, ёшлигимда бу катта мактаб бўлганди. Финляндиядан сўнг ҳакамликка касб сифатида қарай бошлгандим. Машғулотларнинг кундалик режаларини тузишни бошладим.

– ФИФАга аъзо бўлган илк йилдаёқ сизга ўсмирлар ўртасидаги мундиалга қандай қилиб боргансиз?


– ОФК ўша йилларда ФИФАнинг янги ҳакамлари учун семинарлар ташкил этарди. Куала-Лумпурдаги семинарлардан бирига мени ҳам таклиф қилишганди. У ерда 20 нафар ҳакам бор эди. Беш кунлик семинар якунида битта ўйин беришган. Барчага 4-5 дақиқа ишлаш имконини беришганди. ОФК ҳакамлар қўмитаси бошлиғи суриялик Фарук Бузо эди. Ўша ўйиндан сўнг у мен билан гаплашиб, бунгача нима қилганимни қандай қилиб ҳакам бўлганимга қизиқди.

Уйга келсам ОЧЛ чорак финалига тайинланганимни билдим! Ўшанда Ўзбекистондан ташқарида ҳеч қачон ишламагандим, халқаро тажрибам йўқ эди! Ўша чорак финал ўйинлари Хитойда гуруҳ босқичи тарзида ўтказилган. Сўнгра ярим финалга чиқиш учун ҳал қилувчи ўйинга тайинлашган. Ўша мусобақада Бузонинг ёрдамчиларидан бири малайзиялик инструктор Назри ишлаганди.

Кейин яна Осиё бўйлаб тайинланув олдим –3-4 ойдан сўнг ўсмирлар мундиалига таклиф олдим.

– Бундай юқори савияга қанчалик ўрганиб қолдингиз?

– Бу семинарларда УЕФА чемпионлар лигаси, ЖЧ ва Европа чемпионатларида ишлаган ҳакамлар қатнашишганди. Қарасам биз улардан кам эмасмиз. Фақат ишлаш керак.


Давоми бор.

football.sport-express.ru сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика