Равшан Эрматов ЭСКга киришини тасдиқлади

Оқил Абдубарноев
1 авг 2022
Таниқли футбол ҳаками Равшан Эрматов Metaratings билан суҳбатда РФУ қошидаги эксперт ҳакамлар комиссиясига аъзолиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"Улар РФУдан қўнғироқ қилишди, ЭСКга киришим мумкинлигини сўрашди. Тез орада мен комиссияга ёрдам беришни бошлайман, унга кўра, баъзи вазиятлар бўйича ўз фикримни билдираман. У ерда бошқа хорижлик ҳакамлар бўлиш-бўлмаслиги тўғрисида хабарим йўқ", - деди Эрматов.

Аввалроқ "Спорт-Экспресс" нашри Эрматовнинг ЭСКга кириши ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, ЭСК Россиядаги эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳисобланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс