UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Рауль, Гвардиола, Батистута — Қатарлик шайхларни "соғган" юлдузлар Янгиликлар

Рауль, Гвардиола, Батистута — Қатарлик шайхларни "соғган" юлдузлар

Қатар Юлдузлар Лигаси XXI аср аввалида ривожланишнинг янги йўлини танлади.

2014 йилда узоқни кўзлаб тузилган "Aspire Academy" лойиҳаси 15 йилдан кейин мевасини берганидан хабарингиз бор. Шунингдек, ўша даврда халқнинг футболга қизиқишини ошириш мақсадида жаҳон футболининг энг ёрқин юлдузларини жуда ҳам катта пуллар эвазига таклиф қилиш жараёни бошланди. Еврофутболдаги фаолияти охирлаб қолганлар эса "ёғли" таклифларни жон-дили билан қабул қилди.

Қатар шайхларининг таклифларини рад қилмаган катта футболчилар рўйхатини эътиборингизга тақдим қиламиз. Ўқинг, фақат қўрқманг:)

"Ал Араби"да ўйнаган легионерлар:

Габриэль Батистута (Аргентина) — фаолияти давомида "Фиорентина", "Рома" ва "Интер" жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи 2003-2005 йилларда Доҳа жамоасида ўйнаган.

Штефан Эффенберг (Германия) — 2003-2004 йиллар. У "Бавария" билан Чемпионлар Лигасининг 2001 йилги ғолибига айланган.

"Ал Садд"да ўйнаган легионерлар:

Ромарио (Бразилия) — 1994 йилги жаҳон чемпиони 2003 йилда Доҳа клубида тўп тепган.

Франк Лебёф (Франция) — 2003-2004 йиллар. 1998 йилги жаҳон, 2000 йилги Европа чемпиони келаси мавсумни "Ал Вакра" сафида ўтказганди.

Рауль Гонсалез (Испания) — 2012-2014 йиллар. "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи "Шальке"дан кейин Қатар майдонларига ташриф буюрганди.

Хави (Испания) — 2015-2019 йиллар.

Габи (Испания) — 2018-2020 йиллар.

"Ал Аҳли" (Доҳа) тарихидаги энг машҳур футболчи Хосеп Гвардиола (2003-2005 йиллар) ҳисобланади.

"Ал Гарафа"да ўйнаган легионерлар:

Сонни Андерсон (Бразилия) — 2005-2006.

Жуниньо Пернамбукано (Бразилия) — 2009-2011.

Марсель Десайи — 2004-2005.

Уэсли Снайдер (Нидерландия) — 2018-2019.

"Қатар СК"да ўйнаган легионерлар:

Клаудио Каниджа (Аргентина) — 2003-2004.

Кристоф Дюгарри (Франция) — 2004-2005.

Жей-Жей Окоча (Нигерия) — 2006—2007.

Самюэль Это’о (Камерун) — 2018-2019.

"Ар-Райян"да ўйнаган легионерлар:

Роке Жуниор (Бразилия) — 2008.

Сабри Лямуши (Франция) — 2006-2007.

Марио Баслер (Германия) — 2003-2004.

Франк де Бур (Нидерландия) — 2004-2005.

Рональд де Бур (Нидерландия) — 2004-2005.

Фернандо Йерро (Испания) — 2003-2004.

Юқорида Қатар Юлдузлар Лигаси тарихидаги энг машҳур легионерлар билан танишдингиз. Сизнингча, Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг кучли легионер ким?

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика