UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  0 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  16 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  6 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  12 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  40 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6

Рауль ва Хавига устозлик қилган дунёнинг энг бахтли мураббийи тўғрисида қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Рауль ва Хавига устозлик қилган дунёнинг энг бахтли мураббийи тўғрисида қизиқарли маълумотлар

Иордания билан Осиё кубоги финалига йўл олган мутахассис она тилини бошқа тиллардан устун қўйиши ҳамда терма жамоа тўпурарини четлатгани билан ёдда қолган.

Иордания терма жамоаси кутилмаганда барчанинг нигоҳини ўзига қаратиб, Осиё кубогининг финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсга қадар бир қатор кучли жамоалар, хусусан, турнир фаворитларидан бири ҳисобланган Жанубий Корея мағлуб этилди. Араб мамлакатининг ушбу босқичга етиб келишида жамоанинг марокашлик бош мураббийи Ҳусайн Аммутанинг ҳиссаси катта. Келинг, финалдан олдин 54 ёшли мутахассис фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар билан танишамиз.

1969 йил таваллуд топган Аммута футболчилик фаолияти давомида "Иттиҳод", ФЮС, "Ар Риёд", "Ал Садд", "Шаржа", "Қатар СК", "Земаурус" каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Ҳусайн кейинчалик "Земмурис"да ўйновчи мураббий сифатида иш бошлаган.

Аммутанинг Иорданиядаги эртаги кўнгилсиз руҳда бошланди: жамоа Ҳоландсиз Норвегиядан жавобсиз 6 та гол қабул қилиб олди. Қолаверса, Иордания жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккита учрашувида атиги бир очко қўлга киритди. Шундан сўнг Аммутанинг кетиши тўғрисида миш-мишлар янграй бошлади. Бироқ мамлакат футбол ассоциацияси мураббийга ишонч билдиришини маълум қилди. 

Устига-устак турнир бошланишига саноқли кунлар қолганда жамоа Японияга 1:6 ҳисобида ютқазди. Аммо Осиё кубогидаги натижалар аввалги муваффақиятсиз натижалар устига тупроқ тортиб кетди.

Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг июнида жамоага бош мураббий этиб тайинланган Аммута ойига 65 минг АҚШ доллари маош олади.


Аммута Осиё кубогининг чорак финалида Ироққа қарши баҳс давомида ўзи билан тортишиб қолган Иорданиянинг энг яхши тўпурари Ҳамза Ал Дардурни жамоадан четлатди. Ал Дардур терма жамоаси сафида 35 та гол урган.

ВИДЕО

Марокашлик мутахассис она тилига ҳамиша бошқаларидан устун қўяди. Маълумки, мамлакат аҳолиси араб тили билан бир қаторда француз тилида ҳам мулоқот қилади. Аммута хорижий тиллардан ҳам хабардор. Бироқ у интервьюларда ҳам араб тилида сўзлашни афзал кўради. Мураббий "Видад"да ишлаётган кезларида Марокаш чемпионати учрашувидан кейинги матбуот анжуманида журналистнинг француз тилида берган саволига жавоб беришдан бош тортди. 

"Нега мендан француз тилида савол сўраяпсиз? Араб тили бизнинг биринчи, қолаверсиз, она тилимиз ҳисобланади. Биз француз эмасмиз. Араб тили — бу Қуръон тили".

Аммута "Ал Садд" бош мураббийи сифатида испаниялик афсонавий футболчилар Рауль Гонсалес ва Хави Эрнандесга мураббийлик қилган.

Иордания билан финалга йўл олган Ҳусайн Аммута айни дамда ўзини дунёдаги энг бахтли мураббий деб ҳисоблайди.

"Мен дунёдаги энг бахтли мураббийман. Бугунимиз биз учун тарихий кунга айланди. Бугунги тарихий натижага ҳисса қўшган барчага раҳмат. Айнан футболчиларимиз ғалаба йўлида энг кўп тер тўкишди. Финал ҳақидаги саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Кореяга қарши ўйиндаги баъзи жиҳатларни таҳлил қилишимиз лозим, бундан ташқари рақибимиз ҳали маълум эмас. Осиё кубогидан олдин хавотирларим борлигини айтгандим. Бизда жароҳатланган футболчилар бор эди, тайёргарлик босқичи ҳам унчалик яхши бўлмаганди. Футболимизни ривожлантириш учун кўп иш қилишимиз керак. Футбол инфраструктурасига кўпроқ инвестиция киритишимиз керак. Болалар футболини ривожлантириш шарт. Ҳозир таркибимиздаги Муса Тамари Францияда тўп тепмоқда. Аминманки, кейинги йилларда яна 4-5 нафар футболчи Европага йўл олади. АПЛ ва Франция клубларида иорданияликлар ҳаракат қилишни бошлайди. Ҳозир футболчиларимиз ва Европа орасида катта тўсиқ бор. Биз бу деворни олиб ташлашимиз керак. Корея Республикаси каби терма жамоаларга қарши қозонилган катта ғалабалари ана шундай тўсиқларни олиб ташлашга хизмат қилади. Дунё даражасидаги ўйинчиларни етиштириб бериш пайти келди".

Эслатиб ўтамиз, Иордания терма жамоаси қитъа турнири финалида Қатар — Эрон жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. 

Петр Сегрт. Мўйлов. Иштиёқ. Хаёлот. Тожикистонни тарихий натижа сари етаклаётган "Эйнштейн" билан яқиндан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика