UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  7 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16

Рауф Инилеев: "Иорданиядаги ўйин биз учун жуда муҳим" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Иорданиядаги ўйин биз учун жуда муҳим"

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча таниқли мутахассис Рауф Инилеев сайтимиз офисига ташриф буюрди.
Рауф Талгатович билан мулоқот давомида бир қанча саволларга жавоб олдик. Ва албатта, фурсатдан фойдаланиб Инилеевдан бугун бўлиб ўтадиган Иордания – Ўзбекистон учрашуви борасидаги фикрларини ҳам сўрадик. Қуйида айнан бугунги ўйинга аталган савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-   Рауф Талгатович, бугун миллий терма жамоамиз сафарда Иорданияга қарши майдонга тушади. Мутахассис сифатида бу ўйиндан нима кутяпсиз?

-   Гуруҳ учрашувларидан фарқли ўлароқ плей-офф баҳслари иккита ўйиндан иборат ва бунда ютқазган жамоа мусобақадан чиқиб кетади. Сизга айтсам, Иорданияда бўлиб ўтадиган биринчи ўйин биз учун жуда муҳим, чунки дастлабки беллашувда ўз мақсадига эриша олмаган жамоага жавоб беллашувида янада қийин бўлади. Ҳар иккала жамоа олдига ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш вазифаси қўйилгани ҳақида матбуотда тез-тез ўқияпмиз. Шундай экан, бугун биринчи навбатда чиройли ўйин ва албатта ижобий натижа кутяпман.
 
-   Имкониятлар борасида нима дея оласиз?

-   Менимча, иккала учрашув натижасига кўра кейинги босқичга чиқиш имконияти бизда кўпроқ. Чунки статистик кўрсаткичлар бўйича Иорданиядан устунмиз, гуруҳда учинчи ўринни олганимиз билан улардан кўпроқ очко жамғардик. Қолаверса, ўйинчиларимизнинг савиясини ҳам уларникига нисбатан баланд деб биламан. Учинчидан эса биздаги легионерлар сони уларга нисбатан кўпроқ ва бизнинг легионерлар ўз клубларида захирада қолиб кетмасдан мунтазам майдонга тушишмоқда.
 
-   Демак, таркибимиз кучли деб ҳисоблайсиз?

-   Албатта. Буни исботлаб ўтириш шарт бўлмаса керак. Яна бир гап, Бақоев, Кападзе, Жепаров сингари футболчилар учун жаҳон чемпионатига чиқиш бу сафар охирги имконият бўлиши мумкин. Ўйлайманки, улар буни яхши тушуниб туришибди ва мақсадга эришиш учун охиригача курашишлари турган гап.

-   Иорданиядан фарқли ўлароқ биз ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Бу халақит бериши мумкинми?

-   14 август куни бўлиб ўтиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви нима сабабдан қолдирилганини билмайман. Аммо терма жамоамиз бош мураббийи ўртоқлик ўйинисиз тайёргарлик кўришни лозим топди ва бу унинг қарори. Тўғрисини айтсам, мени назорат беллашуви ўтказилмагани унчалик хавотирга солаётгани йўқ. Бундан ҳам муҳим масала шуки, бизда энг асосий ўйинчилардан бири Игнатий Нестеров жароҳат олиб қолди. Бундан ташқари, охирги ўйинларда кам гол ураётганимиз ҳам ташвишлантиряпти. Қатар билан уйдаги ўйинни ҳисобга олмаганда, бошқа беллашувларда биттадан кўп тўп кирита олмадик. Охирги ўйинларни таҳлил қилиб чиқсак, вазиятлардан фойдаланиш борасидаги кўрсаткичлар анча паст эканлиги ойдинлашади.

-   Сизнингча, терма жамоа дарвозасини ким қўриқлагани маъқул?

-   Термага чақирилган учала дарвозабон ҳам бир хил савияда. Тўғри, Элдор Суюновда ўйин амалиёти кам, бироқ унда дарвозабон учун керакли хислатлар борлиги кўриниб турибди. Назаримда, Зуҳуровга бироз характер етишмаётгандек. Лобанов эса кўпинча кутилмаган хатоларга йўл қўйиши мумкин. Тўғрисини айтсам, менга кўпроқ Суюнов варианти маъқул келяпти.
 
Хайрулла Холиқов ва Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашишди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика