UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  0 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  2 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  1 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  7 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  4 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  1 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  3 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  1 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  14 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1 16:55"Ал Насср"ни Ашхободда қандай кутиб олишди?  22 16:28"У даҳо эмас!" Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан солиштириб бўлмаслигини айтди  33 16:03Эшитдик-да! "Бунёдкор"да ўзгаришлар: Мурод Алиев лавозимини тарк этди  2

Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"

"Обод" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рауф Инилеев ўз фикрларини билдирди.
"Дерби доим оғир ўтади. Рақиб Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири эди. Бизнинг жамоа бутун ўйин давомида муносиб кўриндик. Учрашувда биз ҳам, меҳмонлар ҳам ютиши мумкин эди.

Бугунги кунда стадион майдони яхши ҳолатда экан. Бундан албатта қувондим, бу ерда чиройли ўйин кўрсатиш мумкин.  

"Обод" ўтган йил олий лигада дебютант эди. Шу боис бироз осонроқ бўлганди. Ҳозир эса барча бизга қарши олий лига клуби сифатида майдонга тушади.

Наврўз Хаипов биринчи лигадан келди ва ўртоқлик учрашувларида ўзини яхши кўрсатди. У олий лиганинг дастлабки икки турида ҳам гол урди. Норхонов эса тезкор ва боши билан яхши ўйнайди. Агар яна бир ҳужумчи топганимизда ажойиб бўларди.

Катта танаффусдан сўнг яна "сафга" қайтганимдан хурсандман", - дейди Рауф Инилеев.

"Обод" матбуот хизмати
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика