Расмий хабар: Погба учта ўйинга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
5 дек 2017, 08:50
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба учта учрашувда майдонга туша олмайдиган бўлди.

Франциялик футболчи "Арсенал" билан ўйинда испаниялик Эктор Бельеринга қарши оёғининг таг қисми билан зарба бергани учун қизил карточка олганди. Англия футбол Ассоциацияси бу вазиятни кўриб чиқди ва Погбани 3та учрашувга дисквалификация қилишга қарор қилди.

"Манчестер Юнайтед" бу қаророга апелляция бермайдиган бўлди. Шундай қилиб, Погба "Манчестер Сити", "Борнмут" ва "Вест Хэм" билан ўйинларда иштирок эта олмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›