Расмий хабар: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди

Mirjalol Normatov
21 ноя 2021
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

Ушбу мавсумдаги қониқарсиз натижалар ва сифатсиз ўйинлари сабабли мураббийга жавоб берилди. Норвегиялик мутахассис август ойида клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаганди. Шу сабабли у клубдан 9 миллион евро пулни компенсация сифатида қабул қилиб олади.

Жамоани вақтинча Майкл Кэррик бошқаради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: manutd.com