Расман: Зоран Марушич - "Насаф" футболчиси!
05 янв 2024 23:45
Янгиликлар
Расман: Зоран Марушич - "Насаф" футболчиси!
"Насаф" матбуот хизмати жамоага Зоран Марушичнинг келиб қўшилганини расман маълум қилди.
Унга кўра, футболчи Қарши клуби билан 1 йиллик шартнома имзолаган.
Марушич бунга қадар Грузиянинг "Динамо Тбилиси" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганди. Ўтган мавсумда у 34 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол ва 4 ассист қайд этди.
Бунга қадар у "Навбаҳор" таркибида ҳам ўйнаган ва 32 учрашувда майдонга тушиб, 12 марта гол урган ва 3та ассистни ҳисобига ёздириб қўйган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар