Расман: Хорватиялик ҳимоячи Бундеслиганинг бошқа жамоасига ижарага берилди

20 авг 2019, 20:00
"Байер" ҳимоячиси Тин Йедвай ижара асосида "Аугсбург" клубига ўтди.

23 ёшли хорватиялик янги жамоасида 18-рақамда ўйнайди. Йедвай ҳозирга қадар Хорватия миллий терма жамоасида 20 та ўйин ўтказган. Ўтган мавсум у "Байер"нинг 16 та учрашувида майдонга тушиб, 3 марта огоҳлантирилди. Ўртача ҳар бир ўйинда 70 дақиқа ҳаракат қилган.

 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcaugsburg.de