Расман: "Тоттенхэм" португалиялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олди

Alisher
15 янв 2020, 14:15
"Тоттенхэм" "Бенфика" ўйинчисини ижарага олди.

"Шпорлар" "Бенфика" футболчиси Жедсон Фернандешни сотиб олиш ҳуқуқи билан 18 ойга ижарага олишди.

"Тоттенхэм" 21 ёшли ўйинчи учун бўлган рақобатда "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Вест Хэм" ва "Вулверхэмптон" клубларидан устун келди.

Футболчи жорий мавсум Португалия чемпионатида 7та ўйин ўтказди. Фернандеш инглиз жамоасида 30-рақам остида ҳаракат қилади.

Олдинроқ, лондонликлар Жедсонни 60 миллион еврога сотиб олишлари мумкинлиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SpursOfficial