

16 февраль куни Термизнинг "Сурхон" клуби бош мураббий Сергей Арслонов билан хайрлашган эди.
Бироз аввал клуб матбуот хизмати жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилди. Унга кўра, бугундан бошлаб расман яқин ўтмишнинг ажойиб ўйинчиларидан бири Февзи Ризаевич Давлетов "Сурхон" бош мураббийи сифатида иш олиб боради.
Собиқ бош мураббий Сергей Арслонов эса "Сурхон"нинг селекция департаментида фаолият олиб бориши маълум қилинди.



