Расман: Сардор Рашидов жамоаси Португалия чемпионатидан тушиб кетди

Eldor Akmurzayev
13 май 2019, 00:10
Португалия чемпионатининг 33-турида «Насьонал» ўз уйида «Порту»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Коштинья устозлигидаги клуб сўнгги тур олдидан расман келаси мавсумни қуйи дивизионда бошлайдиган бўлди. «Насьонал» сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли охирги ўйинларда жамоа қайдномасидан жой олмаётгани ҳақида хабар бергандик. Эслатиб ўтамиз, Рашидов мазкур клуб сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урганди.

«Насьонал»  – «Порту» 0:4

Голлар: 0:1 – 14 Алекс Теллес, 0:2 – 28 Оливер Торрес, 0:3 – 59 Хесус Корона, 0:4 – 88 Мусса Марега.

 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia